Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ Бош котибини қабул қилди

2017-11-10 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Томас Гремингерни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари Швейцариянинг атоқли дипломатини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан қутлаб, Ўзбекистон ЕХҲТ билан янада фаол ҳамкорлик қилиш, Ташкилот мандатига кирувчи барча масалалар бўйича ўзаро англашувни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини қайд этди. 

ЕХҲТ Бош котибининг ташрифи ҳамда унинг Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро конференциядаги иштироки мамлакатимизда Ташкилот томонидан Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар, жумладан, демократлаштириш жараёни, инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва манфаатларини таъминлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бошқа муҳим жиҳатларига бўлган қизиқишнинг тасдиғи сифатида баҳоланмоқда.

Томас Гремингер Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар, жумладан, Афғонистон билан алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича изчил ва амалий қадамларини юксак қадрлайди. Юқори мартабали меҳмон нуфузи ва иштирокчилари сони кўплиги бўйича мислсиз бўлган Самарқанд форуми натижалари минтақавий ҳамкорликка янги суръат бериш, стратегик жиҳатдан муҳим минтақада ўзаро англашув ва ишонч муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди. 

Меҳмон Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий йўналишлари ЕХҲТнинг хавфсизлик, иқтисодий-экологик ва инсон мезонлари бўйича барча мақсад ва устувор йўналишлари билан тўла ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлади. 

ЕХҲТ ва унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзаро ҳамкорликка, мамлакатимизда узоқ истиқболга мўлжалланган ислоҳотлар ва ўзгаришларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш ва эксперт кўмаги кўрсатишга тайёр экани билдирилди. 

Учрашувда ЕХҲТ фаолиятига оид бошқа масалалар, жумладан, минтақавий ва халқаро долзарб муаммолар кўриб чиқилди.

 

Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться