Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

I Тошкент халқаро амалий санъат фестивали доирасида Икуо Хирояма халқаро маданият карвон саройида навбатдаги кўргазма очилди

2017-11-09 | Маданият

Икки қисмли экспозициядан иборат кўргазмада Тошкентдаги "Колибри" болалар ижодиёти студияси бадиий тўгараклари қатнашчиларининг ижод намуналари мухлислар эътиборига ҳавола этилган. Бу ердан ўрин олган матога тасвир акс эттириш – батика, аппликация, юмшоқ ўйинчоқлар, либослар дизайни, чиннига гул чизиш каби йўналишлар бўйича ёш ижодкорларнинг ишлари болалар ички дунёсининг нақадар бойлиги, самимиятга тўлалиги, завқли, жўшқин ва беғуборлигини яна бир карра намойиш этди.

Кўргазманинг иккинчи қисмида эса юртимизнинг усталари билан бирга Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Буюк Британия ҳунармандлари ижодига назар ташлаш имконияти яратилган. Хитойлик усталар ижод намунаси мукаммаллиги, инглиз ҳунарманди ясаган чой идишлари оддийлиги, кореялик мусаввирларнинг ҳарир матода акс этган чизгилари ғоят нафислиги билан томошабинга манзур бўлмоқда. Ўзбекистонлик Юлия Дробованинг шишали мозаикаси рангин ва бетакрор, Рафаэль Еналиевнинг "Ипак йўлининг соя ва акслари" номли туркум иши гул ва ўсимликлар, кўзмунчоқ ва бошқа ўзига хос, кутилмаган деталларга ғоят бой. 

– Бу фестиваль бой таассуротлар қолдирмоқда, – дейди хитойлик ижодкор Ма Сиао Лин. – Ўзбекистон амалий санъати ҳақида хабардор эдим. Фестиваль давомида унинг нақадар бой эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Юртингиз санъатшунос олимларининг тадқиқотларига жуда қизиқаман. Бу йўналишда ўзим ҳам изланиш олиб борганим боис, мазкур фестиваль ғоят фойдали ва қизиқарли тарзда ўтмоқда. 

Тадбир доирасида санъат янгиликларига оид янги нашрлар тақдимоти, юртимиз ва хорижлик дизайнерларнинг ижодини намойиш этувчи модалар кўриги бўлиб ўтди.

 

Назокат Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться