Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик муносабатлари янада кенгаяди

2017-11-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатида Саудия Арабистони-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик Қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Мулоқотлар чоғида меҳмонларга юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Чунончи, Ўзбекистонда янгиланган ички ва ташқи сиёсат олиб борилаётгани, давлат бошқаруви тизимини замонавийлаштириш ҳамда такомиллаштириш, унинг халқ билан яқинлигини, шаффофлигини таъминлаш, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, ижро ҳокимияти устидан назоратини кучайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Томонлар сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб аҳамиятга эга масалалар бўйича фикр алмашди. Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 21 майда Саудия Арабистонига ташрифи икки мамлакат ўртасида барча соҳадаги муносабатларни янада мустаҳкамлади. Парламентлараро алоқаларни кенгайтиришга ҳам зарур шарт-шароит яратмоқда.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик Қўмитаси раиси ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

— Мамлакатингиз ислом цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган буюк алломалари, файласуфлари билан дунёга машҳур, — дейди Аҳмад бин Муҳаммад ал-Ҳомидий. — Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртингизда иқтисодиёт, ташқи сиёсат соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар жаҳон ҳамжамияти диққат-эътиборини тортмоқда. Айниқса, мамлакатда тадбиркорликни янада тараққий топтириш, қулай инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича рўёбга чиқарилаётган тизимли саъй-ҳаракатлар, аниқ чора-тадбирлар таҳсинга сазовор. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, айниқса, савдо-иқтисодий, инвестиция соҳаларида мавжуд имкониятлардан янада кенг фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир. Биз жуда яхши биламизки, халқларимизни ислом дини бирлаштиради. Ўзбекистонда ислом динининг асл мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни, шу жумладан, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази ташкил қилинганини қўллаб-қувватлаймиз.

Конструктив руҳда ўтган учрашувларда иштирокчилар келгусида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Таъкидлаб ўтилганидек, бу саъй-ҳаракатлар икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться