Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумий фойдаланувда бўлган 155,2 километр автомобиль йўллари капитал таъмирланди

2017-11-08 | Жамият

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан «Автомобиль йўллари: инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотлар» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ш.Назаров ва бошқалар мамлакатимизда транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш, автомобиль йўллари тизимини такомиллаштириш, йўллар сифатини яхшилашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсиши ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларидаги таъмирталаб йўллар аҳоли ва транспорт ҳаракатига ноқулайликлар туғдирмоқда. Бу эса аҳоли ва фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 февралдаги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида мавжуд ички хўжалик йўллари, чорраҳалар, йўл ўтказгичлар, кўприк ва йўллар реконструкция қилиниб, янгилари барпо этилмоқда. 

Жумладан, шу даврга қадар умумий фойдаланувда бўлган 155,2 километр автомобиль йўллари капитал таъмирланди, худди шу таснифдаги 2 минг 350 километр автомобиль йўлларида жорий таъмир ўтказиш йўли билан уларнинг равонлиги таъминланди. 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида 3 минг километрга яқин минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди. Йил охиригача Ўзбек миллий автомагистрали таркибидаги 260 километр автомобиль йўллари замонавий талаб ва стандартлар асосида реконструкция қилинади. 

Жорий йил Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобиль йўлининг 265, Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 30 ҳамда Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 15 километр қисми қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, Аму-Бухоро канали ҳамда Зарафшон дарёси устидан ўтган янги кўприклар ишга туширилди. 

Йўл хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йил 215 турдаги замонавий йўл-қурилиш техникалари харид қилинди. Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясининг ташкил қилинганлиги қурилиш ва таъмир муддатларини сезиларли даражада қисқартиришга ҳисса қўшмоқда. 

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться