Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ Бош котиби билан учрашув

2017-11-08 | Сиёсат

2017 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

ШҲТ Бош котиби 2017 йил 10-11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафиқлигида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться