Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳри делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди

2017-11-08 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида Санкт-Петербург вице-губернатори Анна Митянина билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари, тиббиёт марказлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Жорий йил июнь ойида А.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги илмий-амалий маркази директори, академик Лео Бокерия юртимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида Россиянинг ушбу нуфузли илмий-амалий маркази билан Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм вилояти филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланди. 

Шунингдек, Россиянинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири В.Алмазов номидаги Шимоли-Ғарбий федерал тиббий тадқиқот маркази билан мамлакатимизнинг Ихтисослаштирилган кардиология маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган. 

Учрашувда ушбу ҳужжатлар соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, мураккаб кардиожарроҳлик амалиётларини муваффақиятли бажариш, маҳаллий мутахассислар малакасини оширишга хизмат қилаётгани қайд этилди. 

Мамлакатларимизнинг тиббиёт соҳасидаги нуфузли олий таълим даргоҳлари ҳамкорлигини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда ўзаро тажриба алмашишни кенг йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, телемедицина соҳасини такомиллаштириш орқали жарроҳлик амалиётларини самарали ўтказишга доир таклифлар билдирилди. 

Санкт-Петербург вице-губернатори Анна Митянина бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ҳам учрашув ўтказди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться