Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТТД Ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
2017-11-08 | Жамият
2017 йилнинг 7 ноябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида вазир Рустам Джураев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари Хелен Фрейзер билан учрашди.
Учрашув давомида, БМТТД билан янги қўшма лойиҳалар доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.
Шунингдек, Хелен Фрейзер Фуқаро муҳофазаси институтига ташрифи давомида вазирлик тузилмаларининг авария-қутқарув асбоб-анжомлари, зилзилалар тарихи музейи, экспозиция зали билан яқиндан танишди. Меҳмонлар ўзларининг билим ва кўникмаларини зилзила симуляторида амалда синаб кўрдилар.
Ташриф якунида Х.Фрейзер ФВВ раҳбариятига ташкил этилган учрашув учун миннатдорлик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги