Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликда Microsoft вакили билан учрашув бўлиб ўтди

2017-11-07 | Технологиялар

Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Microsoft корпорациясининг МДҲ мамлакатларидаги бош директори Роналд Бинкофски билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, давлат бошқарувида булутли технологияларни, бизнес ҳамда жисмоний шахслар учун Microsoft ечимларини жорий қилиш, Microsoft дастурий маҳсулотларини легаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар таълим тизимидаги ҳамкорлик, хусусан талабалар ва аҳолини ўқитиш тизимини ташкил этишда Microsoft сервислари ва маҳсулотларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилдилар.

Microsoft делегацияси ташрифи доирасида семинар ҳам ташкил этилди. Унда Microsoftнинг Европа бош офисидан келган юқори малакали экспертлар компаниянинг электрон ҳукумат қуриш борасидаги тажрибаси ҳақида сўзлаб беришди. Жумладан, жорий этилаётган тизимларнинг архитектураси, ёндашуви, бошқа мамлакатлар тажрибаси, электрон ҳукумат консепциясини амалга оширишда давлат дата-марказларидан фойдаланиш вариантлари ҳақида сўз борди.

Microsoft компанияси ҳақида

1975 йилда асос солинган Microsoft корпорацияси дастурий таъминот ишлаб чиқариш, инсонларнинг салоҳиятларини намойиш этишга хизмат қиладиган инновацион хизмат ва ечимларни ишлаб чиқаришда жаҳон етакчиси ҳисобланади.

Microsoft корпорацияси корпоратив ва индивидуал фойдаланувчилар учун кенг қамровли асбоб-ускуналар ва хизматларни тақдим этади, бутун дунёдаги инсонларга иш жойида ва уйида янги имкониятлар яратади. Қурилмалари ва хизматларига иш ўрни ва тармоқ амалий тизимлари, мижоз-сервер муҳитлари учун сервер иловалари, фойдаланувчилар учун бизнес-иловалар ва офис иловалари, интерактив дастур ва ўйинлар, дастурлаш воситалари ва интернет тармоғида ишлаш учун воситалар киради. Бундан ташқари, Microsoft интерактив (онлайн) хизматлар тақдим этади, компютер мавзуларида китоблар нашр этади, компютерлар учун периферик ускуналар ишлаб чиқаради, янги компютер технологияларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш билан шуғулланади.

Компания 190 давлатда фаолият олиб боради. Унинг маҳсулотларини аксарият персонал компютерлар қўллаб-қувватлайди ва жаҳоннинг 45 тилига таржима қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться