Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманганда "Электрон поликлиника"лар иш бошлади

2017-11-07 | Жамият

Наманган вилояти марказидаги барча оилавий поликлиникаларда “Электрон поликлиника”лар фаолият кўрсата бошлади.

Соҳа фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш имконини берадиган мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзмединфо” маркази ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги 13 поликлиникада жорий этилди. Улар зарур ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди ва локал тармоққа уланди. 

– Онлайн тартибда ишловчи автоматлашган ахборот тизими вилоятлар орасида биринчи бўлиб Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникаларда ишга туширилди, – дейди “Ўзмединфо” маркази вакили Н.Сотволдиев. – “Электрон поликлиника” тизими аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ, поликлиникалар хизмат кўрсатадиган маҳаллаларда яшовчиларга очилган тиббий карталарнинг ҳаммаси касалликларнинг халқаро таснифи шаклида Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив тармоғидаги электрон базага киритилган. Яъни, бемор нафақат ўзи яшайдиган жойдаги поликлиника, балки мамлакатимизнинг қайси шаҳри ёки вилоятида бўлмасин, тиббий хизматга эҳтиёж сезса, ўша ҳудуддаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилиши мумкин. Муайян фуқаронинг тиббий картаси юртимиздаги барча оилавий поликлиникалар компьютерларида кўринади. 

– Ушбу тизим ҳар томонлама қулай, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассиси Акмалжон Ҳамиджонов. – Энди беморлар оилавий поликлиникага келиб, навбат кутиб вақтини беҳуда сарфламайди. Интернет тармоғи орқали қайси шифокорнинг қайси вақтда ишлашини билиб олиши ва электрон рўйхатга ёзилиши мумкин. 

Шифокорлар қабули чоғидаги ташхис маълумотлари эса автоматик равишда ҳисоботлар базасида қайд этиб борилади. Фуқаролар мазкур тизим орқали шифокор ва ҳамшираларга миннатдорлик изҳор қилиши, фаолиятига оид таклиф ва мулоҳазаларини баён этиши мумкин. Яна бир муҳим жиҳат шуки, “Электрон поликлиника”га келиб тушган мурожаат ёки шикоят таҳлили шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти рейтинг натижаларини адолатли баҳолашда ғоят қўл келади. 

“Электрон поликлиника” тизими келгуси босқичда туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларга ўрнатилади. Кейин эса қишлоқ оилавий поликлиникаларини қамраб олади. Жумладан, яқин кунларда Норин, Мингбулоқ, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари аҳолиси ҳам ушбу хизматдан баҳраманд бўлади.

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться