Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой делегацияси билан учрашув
2017-11-07 | Сиёсат
2017 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро алоқалар канцелярияси бошлиғининг ёрдамчиси Шен Бейли бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларнинг муҳим масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ХХР ривожланишида янги даврга ўтилганини белгилаб берган Хитой Коммунистик Партиясининг 19 съезди ўз ишини муваффақиятли якунлагани ўзаро манфаатларни акс эттирган икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда изчил чуқурлашиши учун янги истиқболларни очади.
Учрашувда Хитой Элчиси Сун Литзе иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги