Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди

2017-11-03 | Жамият

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Миран” меҳмонхонаси Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ғоялари ва лойиҳалари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ННТларнинг ютуқ ва муваффақиятлари тақдимотини ўтказиш, уларнинг ижтимоий ғоялари ва лойиҳалари кўрсатиш майдончасини яратиш, жамиятдаги долзарб ижтимоий вазифаларни бажаришда ННТлар салоҳиятини бирлаштиришдан иборат бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, тегишли вазирликлар, идоралар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижий ва халқаро ташкилотлар, бизнес субъектлари, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида “Ҳунармандлар” ассоциацияси, “Олтин мерос” халқаро фонди, “Тадбиркор аёл” уюшмаси каби республика миқёсидаги ННТлар, “Миллениум” ННТ, “Умидворлик”, “Меҳрибонлик”, “Қирққиз” ва бошқа бир қатор ҳудудий ННТларнинг ютуқлари намойиш этилди.Ярмаркада 50 дан ортиқ ҳудудий ННТларнинг кўргазмалари намойиш этилди. Тошкент шаҳридаги “Умидворлик” НН ташкилоти ўзининг қўлда яратилган заргарлик буюмларини тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилди.

“Ярмарка–бу ННТларнинг илғор тажрибаларини тақдим этиш ва “учинчи сектор”ни ривожлантириш борасидаги янги ташаббуслар учун очиқ майдондир.

Ярмарка–бу давлат ва бизнес субъектлари билан ННТларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун кенг имкониятдир” –деб таъкидладилар тадбир иштирокчилари.​

Ярмарка ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда, жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик ташаббусларни қўллаб-қувватлашда, давлат, бизнес субъектлари ва ННТлар ўртасидаги ўзаро мустаҳкам алоқани ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси ўринбосари Гавҳар Алимова ННТлар ижтимоий буюртмалари сифатини оширишда давлат ва фуқаролар ўртасидаги очиқ ва амалий мулоқотни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

“Айнан жамоатчиликнинг ташаббуслари давлат органларига таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида ностандарт ечимларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда” –деб қўшимча қилди.

Ярмарка доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари шароитини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ижтимоий лойиҳалар ва кўргазмалар намойиши ўтказилди.

Намойишлар қўйидаги йўналишларга қаратилди:

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлашда давлат органларига кўмаклашиш;

жисмоний имконияти чекланган инсонларга эркин ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш

аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уюшмаган ёшларнинг ва кўп болали оналарнинг ижтимоий мослашуви

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг кундалик ҳаётларини мазмунли ташкил этиш. 

Ярмарка доирасида энг яхши лойиҳалар муаллифларига ЎзННТМА ҳузуридаги Жамоат фондининг 5 млн сўмлик сертификатлари топширилди.

Тадбир доирасида имконияти чекланган инсонлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари масаласига ўз вақтида эътибор қаратиш ва таъсир ўтказиш мақсадида Ассоциация ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Меморандум имзоланди.

Ярмаркада “Мега спорт”, “Билол каратэ”, “Ўзбек жанг санъати” каби спорт соҳасидаги ННТЛарнинг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться