Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ННТлар фаолияти такомиллашмоқда

2017-11-02 | Жамият

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси медиа-холл залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишда ЎзННТМАнинг роли” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ассоциация кенгаши раиси А.Каримов ва бошқалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча соҳалар каби нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Мазкур ташкилот томонидан иштирокчиларга давлат дастури ижроси бўйича ННТлар норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратининг шакл ва механизмларини кучайтириш, молиявий, ташкилий-ҳуқуқий, ахборот-услубий ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ҳалқаро ташкилотларнинг филиаллари ва ваколатхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш каби масалаларда амалий натижаларга эришаётгани ҳақида маълумот берилди. 

– Ассоциация 575 та нодавлат нотижорат ташкилоти саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи йирик фуқаролик жамияти институти ҳисобланади, – дейди ассоциация кенгаши раисининг ўринбосари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси Комил Абдуллаев. – Турли комиссиялар ва эксперт гуруҳларидаги иштироки орқали ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлар, айниқса, ногиронлар жамоат ташкилотларига уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида аниқ ишларни амалга ошириб келмоқда. Айни вақтда “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси бўйича ассоциация томонидан жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатлик ва жисмоний тарбия каби масалалар тарғиботига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизнинг олис ҳудудларида яшаётган инсонларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва муқобил энергия манбаларини жорий этишга кўмаклашиш бўйича тадбирлар амалга оширилди. Мисол учун, Жиззах вилоятининг Фориш туманида муқобил энергия ва томчилаб суғоришдан оқилона фойдаланиш бўйича деҳқон-фермерлар учун дала-ўқув майдончаси ташкил этилди ва бу ўз самарасини бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат гранти танловларининг эълон қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлари сафининг кенгайишида муҳим омил бўлаётир. Жумладан, фонднинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ННТлар фаол иштирокини таъминлаш” мавзуидаги биринчи давлат гранти танлови якуни бўйича 51 та нодавлат нотижорат ташкилоти ғолибликни қўлга киритди. 

Шунингдек, ассоциация томонидан “Халқ фаровонлиги йўлида – биргамиз!” шиори остида кичик грантлар танлови ҳам ўтказилди. Бунда 64 та ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа кўриб чиқилиб, улар орасидан 18 таси ғолиб, деб топилди. Уларга ажратилаётган маблағларининг умумий қиймати 90 миллион сўмни ташкил этмоқда. 

– Бугун ассоциация ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Самарқанд вилояти “Мураббий” ўқитувчилар ассоциацияси раиси Раҳима Кулиева. – Бизнинг мақсадимиз таълим соҳасида меҳнат қилаётган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. Уч юз элликдан ортиқ аъзога эга ассоциация устоз-мураббийларимизга кўмак бўладиган лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Матбуот анжуманида барча йўналишлар каби бу борада ҳам маълумотларга эга бўлдик. 

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться