Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Остона шаҳридаги халқаро учрашувдаги иштирокига доир
2017-11-01 | Сиёсат
2017 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 10 учрашувида қатнашди.
Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича минтақавий идораси делегациялари Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Наркотиклар, янги психоактив моддалар ноқонуний айланишининг олдини олиш, ноқонуний молиявий оқимлар ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказининг (CАРИCC) барқарор фаолияти соҳаларида минтақавий ҳамкорликнинг янги тенденциялари, муаммолари ва истиқболларига асосий эътибор қаратилди.
Учрашув якунига кўра Декларация қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги