Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Канада делегацияси билан учрашув
2017-10-31 | Сиёсат
2017 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Шарқий Европа ва Евроосиё масалалари бўйича Бюроси Бош директори Алисон ЛеКлаире бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, томонлар сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш баробарида биргаликда тўпланган тажриба турли соҳаларда ҳамкориликни янада чуқурлаштириш ва ушбу соҳаларда аниқ йўналишларни белгилаш учун фаол механизм сифатида кўриб чиқмоқда.
Учрашувда ўзаро манфаатли савдони алоқаларини кенгайтириш ва Канада капитали иштирокида юқори технологик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда кенг имкониятлар мавжудлиги тасдиқланди.
Шунингдек, томонлар халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Шу куни Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди.
Тадбирларда Канада Элчиси Жон Роналд Кёр иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги