Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия делегацияси Тошкент Механика заводи фаолияти билан танишди
2017-10-28 | Сиёсат
Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Д.Рогозин бошчилигидаги делегация “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятида бўлди.
Делегация аъзолари мазкур заводда самолётларнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш цехи, композит материаллар ва захира қисмларини яратиш жараёни, кадрлар малакасини ошириш ва етук мутахассислар тайёрлаш ишлари билан танишди. Меҳмонларга корхонада бугунги кунда Ил-76 ва Ил-114 самолётлари учун таркибий қисмлар, йўловчи ҳамда юк ташувчи темир йўл вагонлари, локомотивлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилаётгани, бир неча турдаги самолётларга халқаро стандартлар даражасида техник хизмат кўрсатилаётгани ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Манба: ЎзА