Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Сурхонтекс» корхонаси 9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди
2017-10-27 | Иқтисодиёт
“Сурхонтекс” корхонасида пахта хом-ашёсидан тайёр мато ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнлар амалга оширилади. Айни пайтда бу ерда 9-10 тонна калава ип ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 4 минг тоннадан зиёд юқори сифатли калава ип тайёрлаш қувватига эга мазкур корхонада 260 янги иш ўрни яратилди.
Жорий йил корхонада тайёрлаган тўрт минг икки юз тонна калава ипдан 9 миллион АҚШ доллари қийматига тенг қисми Россия ва Хитойга экспорт қилинди. Натижада, корхонага 1 миллиард 132 миллион 767 минг сўм солиқ имтиёзлар қўлланилди. Бу тежаб қолинган сармоя корхона цехларини янада кенгайтиришга йўналтирилади.
Модернизациялаш натижасида ташкил этилаётган янги цехлар ҳисобига кенгайиб бораётган “Сурхонтекс”нинг иқтисодий даромад олиш имкониятлари тобора ортиб бораётир. Бундай технологик янгиланишлар жараёни келгусида ҳам давом эттирилишини инобатга олсак, корхонанинг вилоят иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни янада салмоқли бўлиши шубҳасиз.
Манба: ЎзА