Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган

2017-10-27 | Жамият

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар, автотранспорт соҳасида тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ҳамда интерактив хизматларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда агентлик директори ўринбосари Ш.Шоваҳобов ва бошқалар мамлакатимизда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10 январдаги "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Қарорга асосан, ҳаракатдаги таркибни замонавий, қулай автобуслар ва микроавтобуслар билан янгилаш, йўналишларни оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, дастурга мувофиқ, 2017 йилда 86 шаҳар ва шаҳарлараро автобус йўналишини очиш режалаштирилган. Бугунги кунгача 81 йўналиш бўйича йўл чизмаси, қатнов жадвали ва бошқа маълумотлар ишлаб чиқилди. 57 янги автобус йўналиши очилиб, қатновлар йўлга қўйилди. 

Бундан ташқари, Навоий вилоятида иккита, Сурхондарё вилоятида битта автостанция фойдаланишга топширилди. Реконструкция қилинадиган олти автовокзал ва автостанциянинг иккитасида реконструкция ишлари якунланди. Бу йўналишдаги ишлар тизимли давом этмоқда. 

Автобус ва микроавтобусларда йўловчилар ташишни амалга оширишнинг марказлаштирилган ҳолда мониторинги олиб борилишини таъминлаш мақсадида «Bepro-dasturchilar markazi» масъулияти чекланган жамияти томонидан Гулистон шаҳрида 60, Андижон шаҳрида 142, «Telematix» масъулияти чекланган жамияти томонидан Фарғона шаҳрида 108 автобусга пилот лойиҳаси доирасида онлайн режимида масофадан кузатиш тизими – GPS трекерлари ўрнатилди. 

2017 йил 1 май куни Андижон шаҳридаги 150 автобусда йўл ҳақи тўловини электрон тарзда амалга ошириш тизими ишга туширилди. «Микроэлектроника» МЧЖ томонидан Гулистон шаҳридаги 10 автобусга синов тариқасида валидатор, яъни текширувчи мосламалар ўрнатилди. 

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиль транспортида лицензиялаш тартиби соддалаштирилди, – дейди агентликнинг лицензиялаш бўлими бошлиғи Аброр Исаев. – Жумладан, тадбиркорлик субъектларига шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш учун лицензия беришга қарор қабул қилиш ва лицензия варақаларини бериш агентликнинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади ҳамда автотранспорт фаолият турининг лицензияланадиган учта қисми қисқартирилди. Шунингдек, лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди. 

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться