Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳридаги Топкапи саройида бўлди
2017-10-26 | Сиёсат
Истанбул, 26 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Самадов хабар қилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига ташрифи чоғида Топкапи саройини бориб кўрди.
XV асрда қурилган мазкур тарихий мажмуа кўп асрлар давомида Усмонлилар сулоласининг саройи бўлган. 1923 йил музейга айлантирилган. Бугунги кунда мажмуада 65 мингдан зиёд экспонат сақланади.
Давлатимиз раҳбари сарой тарихи ва музейдаги қадимий экспонатлар билан танишди.
Манба: ЎзА