Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий технологиялар самараси

2015-04-01 | Технологиялар

Наманган вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида давлат бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривожлантиришда интерактив давлат хизматларининг сифатини яхшилашга эришилмоқда.

Буни Чуст тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйишни сўраб мурожаат қилаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари тезкорлик билан ҳал этилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

– Ўтган йили шу мазмундаги мурожаатлар доирасида таклиф этилган лойиҳалар қўллаб-қувватланиб, 828 хусусий тадбиркорлик субъекти, микрофирма, деҳқон ва фермер хўжалиги ҳамда оилавий корхоналар ўз фаолиятини бошлади, – дейди инспекция раҳбари Санжарбек Умаров. – Жорий йилда бўлимга келиб тушган икки юзга яқин аризанинг асосий қисми ижобий ҳал этилди.

Хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш ёки ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларнинг аксарияти инспекцияда ташкил этилган интерфаол хизматдан кенг фойдаланаётгани эътиборлидир.

– Қандолатчилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат олиш мақсадида интернет орқали берган аризамга туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан бир иш кунида жавоб олдим, – дейди Варзик қишлоғида яшовчи Бобур Ғаниев. – Илгари бундай ишлар учун ҳафталаб вақт, қанча-қанча қоғоз сарфланар эди. Интерфаол хизматларнинг ташкил этилиши юртимизда хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бўлди.

Бундай эътирофларни тадбиркорлик фаолиятини худди шундай усулда рўйхатдан ўтказган Мирали Миржалолов, Маҳбуба Исмоилхўжаева, Бекмурод Раҳматжонов кабилардан ҳам эшитиш мумкин. Интерфаол хизматдан фойдаланиб ўз бизнесини йўлга қўйган фуқаролар сони ўтган йили 86 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида бу рақам 30 дан ошди.

– Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган алоҳида эътибор электрон ҳукуматнинг жадал ривожланишида муҳим омил бўлмоқда, – дейди вилоят Компьютерлаштириш маркази раҳбари Бахтиёр Охунбобоев. – Вилоятда электрон ҳукумат элементларидан бири бўлган ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, "Кадр-5", "Мукофотлаш", "Агроиқтисодиёт", "Бозор", "Пахта", "Ғалла" ва "Автограф" каби ахборот тизимлари жорий этилди. Электрон ҳукумат тизимида давлат органлари ўртасида ҳужжат алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида "Е-xаt", "E-hujjat" ягона ҳимояланган электрон хужжат айланиши тизими жорий этилиб, ҳозиргача вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда 150 дан ортиқ ташкилот ва муассаса мазкур тизимга уланди.

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилгани, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунлари, шунингдек, Президентимизнинг 2012 йил 21 мартдаги "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори АКТ соҳаси ривожланишининг янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться