Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш – долзарб вазифа

2017-10-26 | Жамият

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси ер ости бойликларидан фойдаланишнинг шартлари ва имкониятлари» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Қўмита раиси ўринбосари А.Мавлонов ва бошқалар мамлакатимизда табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари ўнга яқин қонун, юздан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинганини қайд этиб ўтди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида ер қаъри участкаларидан фойдаланишга оид дастур ишлаб чиқилди. 

Мамлакатимиз минерал хомашёнинг кўплаб турлари бўйича жаҳон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. 

Анжуманда мамлакатимизда ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари, минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар, сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш, дарё, кўл ва сув омборларининг гидрологияси, сув захираларини муҳофаза қилиш ва соҳага оид бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб берди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться