Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Теннисчиларимиз бош совринга даъвогар

2017-10-25 | Спорт

Халқаро теннис федерацияси томонидан Малайзия ва Туркияда ташкил этилган турнирларда Жўрабек Каримов, Ҳумоюн Султонов ва Сабина Шарипова муваффақиятли қатнашмоқда.

Малайзияда ўтаётган турнирнинг яккалик баҳсларида Жўрабек Каримов гватемалалик Вильфредо Гонсалес устидан 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи даврага йўл олди. 

Ҳумоюн Султонов эса жуфтлик баҳсларида қирғизистонлик Дониёр Дулдаев билан бирга дастлаб малайзиялик Кристиан Оливер Ли ва Дамьен Роккини, чорак финалда голландиялик Марк Дийкхузен ва Скотт Грикспоорни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмаси учун курашадиган бўлди. 

Туркияда халқаро турнирда иштирок этаётган Сабина Шарипова биринчи даврада сербиялик Наталия Костични 6:4, 6:7, 6:3 ҳисобида енгди ва навбатдаги босқичда руминиялик Ралука Георгиана Сербанга қарши кортга чиқади. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться