Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия статс-котиби–ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашувга доир
2017-10-25 | Сиёсат
2017 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ишчи ташриф билан келган Россия Федерацияси статс котиби–ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинни қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим масалалари, жумладан кўп томонлама тузилмалар доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил апрел ойида Россияга давлат ташрифи ва юқори даражадаги кенг кўламли музокаралари давлатлараро муносабатларда янги ва динамик босқични очиб берганлигини, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар кенгайтирганлиги, Ўзбекистон ва Россия вилоятларининг бевосита алоқаларини, шунингдек маданий ва гуманитар алмашувларини фаоллаштиришга имкон яратгани таъкидланди.
Минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш чоғида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу куннинг ўзида Ташқи ишлар вазирлигида юқори даражадаги икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Музокараларда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги