Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Маҳалла – маънавият ўчоғи” деб номланган семинар ташкил этилди

2017-10-25 | Жамият

Семинар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда соҳа масъул ходимлари, Тошкент шаҳар маҳалла фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқаруви раиси ўринбосари Д.Мирзажонова, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Б.Шермуҳамедов ва бошқалар маҳаллаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар тарбияси ва уларга миллий қадрияту анъаналарга содиқ бўлишни ўргатишда маънавий-маърифий соҳадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш муҳим омиллардан эканини таъкидлади. 

Маҳаллаларимиз тинчлиги ва ободлиги, уларда истиқомат қилувчи ёшу кексалар хотиржамлиги жойларда амалга оширилаётган эзгу ишлар натижасига боғлиқ. Шу боис бу борадаги ишларни яхши йўлга қўйишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлиги катта аҳамият касб этади. Семинарда ана шундай ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини барча маҳаллаларда тизимли ва изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш қайд этилди. 

Тадбирда маҳаллаларда аҳоли, айниқса, ёшларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, оилаларда соғлом муҳитни яратиш, тўй-ҳашам ва маърака-маросимлардаги ортиқча дабдабабозлик, исрофгарчиликларга йўл қўймаслик, миллий маънавиятимиз ва менталитетимизга зид ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Семинарда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться