Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли бандлиги – долзарб вазифа

2015-04-01 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан мамлакатимизда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш, жумладан, касб-ҳунар коллежи ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шароитлар яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларидан экани таъкидланди. Иқтисодиёт вазирлиги ушбу йўналишдаги вазифаларни бажаришда муҳим ўрин тутмоқда.

Ҳар бир юртдошимизни иш билан таъминлаш долзарб вазифадир. Иқтисодиёт вазирлиги шу мақсадга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли демографик прогнозларни мунтазам амалга ошириб, ижтимоий сиёсатни прогноз натижалари билан мувофиқлаштириб келмоқда.

Ҳар йили 500 мингдан зиёд ўғил-қиз ўқув муассасаларини битирмоқда. Уларни ишга жойлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида жорий йилнинг 1 январидан бошлаб касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга оладиган микрофирма ва кичик корхоналарга ишчилар сонининг белгиланган меъёрини 50 фоизга ошириш имконияти тақдим этилмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси аҳоли бандлигини таъминлашда тобора муҳим ўрин тутмоқда. Бугун мамлакатимиздаги жами банд аҳолининг 76 фоизидан зиёди ушбу соҳада меҳнат қилаётир.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Манба: ЎзА

Поделиться