Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳар бир муаммо жойида ҳал этилмоқда

2017-10-24 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга оширишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг иштироки юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда фракция аъзолари, партиянинг марказий кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари иштирок этди. 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Ҳ.Кетмонов ва бошқалар мамлакатимизда молиявий барқарорликни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилга Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб ном берилганлиги бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. 

Анжуманда партия ва унинг депутатлик бирлашмалари, айниқса, парламентдаги фракция томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Партия фракцияси аъзолари ҳисобот даврида қонун лойиҳалари устида олиб бораётган ишларни янада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 24 та қонун лойиҳаси жойларда муҳокамасини ўтказиш учун партия ташкилотларига юборилди. 

Бундан ташқари, фракция аъзолари фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида ҳам ижобий натижаларга эришмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимизнинг 67 та туманидаги ҳолат таҳлил қилинди. Хонадонларга борилиб, у ердаги вазият ўрганилган. 

Матбуот анжуманида фракциянинг назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инклюзив таълимни такомиллаштириш борасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди. 

Анжуманда журналистлар фракция фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться