Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Элчиси билан учрашув
2017-10-24 | Сиёсат
2017 йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги