Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Амир Темур хиёбонида профилактика инспекторларига енгил автомобиллар топширилди

2017-10-23 | Жамият

Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини замонавий босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соҳа ходимларининг иш фаолияти самарали бўлиши учун зарур шароит яратилмоқда. Хусусан, профилактика инспекторларига хизмат ва яшаш шароитларини яхшилаш, уларни ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда уй-жой, автомашиналар билан таъминлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилаётир. 

Бу пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбонида профилактика инспекторларига енгил автомобиллар топширишга бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда алоҳида қайд этилди. 

Ички ишлар вазири П.Бобожонов ва бошқалар мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишга замон талабларига жавоб берадиган янги ёндашувлар татбиқ этилаётир. 

Жиноятчиликка қарши курашишга жамоатчиликнинг кенг қатламларини жалб қилиш, профилактика инспекторларининг бевосита аҳоли орасида иш олиб боришини ташкил этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар камаймоқда. 

Тадбирда пойтахтимиз маҳаллаларида фаолият юритаётган 150 профилактика инспекторига имтиёзли кредит асосида ажратилган "Матиз" автомашиналари калитлари топширилди. 

– Давлатимиз раҳбари одамлар ички ишлар органи ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўришига эришиш зарурлигини таъкидлаганди, – дейди Мирзо Улуғбек тумани Азамат маҳалласидаги 79-таянч пункти профилактика инспектори Фаррух Каримов. – Бунинг учун давлатимиз томонидан бизга барча шароит таъминлаб бериляпти. Аввал менга хизмат уйи берилган бўлса, энди хизматим янада енгиллашиши учун енгил автомобилли бўлдим. Эндиги вазифа юртимиз, халқимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилишдир. Биз бу бурчимиз йўлида, албатта, фидойилик билан хизмат қиламиз. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов иштирок этди.

 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться