Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳаётий дастурлар ижросида ижтимоий шериклик

2015-04-01 | Жамият

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Ҳудудий ривожланишга доир ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда ижтимоий шерикликнинг ўрни" мавзусида минтақавий семинар ўтказилди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Аҳмедов, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Г.Тўхтаева ва бошқалар мамлакатимизда аҳолининг барча қатлами ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, алоҳида эҳтиёжли юртдошларимизни кучли ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситаларига доир қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар бу борада муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг институционал базаси шакллантирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ташкил қилингани жамоат ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга молик давлат дастурларини муваффақиятли бажаришда уларнинг иштирокини кенгайтириш имконини бермоқда.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган вазифаларнинг ҳаётга изчил жорий этилиши жамоат ташкилотлари фаолиятининг фаоллашувида, давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шерикликнинг тобора мустаҳкамланишида янги босқични бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикасининг "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонуни қабул қилингани ижтимоий-иқтисодий ривожланишга оид муҳим дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро шериклигини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда пойтахтимизда 424, Тошкент вилоятида қарийб 680 нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.

Cеминарда фуқаролик жамияти институтлари самарадорлигини янада ошириш, хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашда ижтимоий шериклик муносабатларидан кенг фойдаланиш, бунда ННТларнинг ўрни ва аҳамиятини кучайтиришга оид таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Манба: ЎзА

Поделиться