Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эрон Президенти билан учрашув
2017-10-19 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 октябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий қутлови ва ҳурматини Эрон Президенти ва халқига етказди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг 2017 йил 11 сентябрида Остона шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви ва музокаралари Ўзбекистон-
Эрон муносабатларини кенгайтиришнинг йўналишларини аниқлаш имконини берди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги