Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ўқув юртлари учун янги ўқув адабиётлари

2017-10-19 | Жамият

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида янги авлод ўқув адабиётларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Унда олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб боришга доир вазифалар белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Миллий матбуот марказида “Олий таълим муассасаларини янги ўқув адабиётлари билан таъминлаш: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзуида ташкил этилган матбуот анжуманида шулар ҳақида сўз юритилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни такомиллаштирилаётгани таъкидланди. Электрон кутубхона хизматларини кенгроқ жорий этиш, масофавий таълимни ривожлантириш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бу борада самарали натижаларга эришилмоқда. Жумладан, ЮНЕСКО билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида университетда “Илмий ахборотлар маркази” ташкил этилиб, зарур техника воситалари билан таъминланди. 

TEMPUS лойиҳаси доирасида хориж университетлари билан ҳамкорликда “Кутубхонашунослик ва ахборот соҳасидаги магистрлар учун янги дастур” лойиҳаси амалга оширилди. Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик соҳасидаги магистрлар учун янги ўқув дастури ишлаб чиқилди. Университетда дастурий ечимларни автоматик текширув тизими – acm.tuit.uz яратилган бўлиб, у дастурлашга оид фанларни ўқитиш ва баҳолашда фойдаланилади. Ҳозирда тизимдан 17 мингдан зиёд фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. 

Анжуманда янги ўқув адабиётларини яратиш ва жорий қилиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться