Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эрон Нефть вазири билан учрашув
2017-10-18 | Сиёсат
2017 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Ислом Республикаси Нефть вазири Бижан Зангане билан учрашди.
Суҳбат чоғида томонлар ёқилғи-энергетика йўналишида ўзаро ҳамкорлик орқали савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.
Шу куни делегация аъзоси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов Эрон Нефть вазирлиги ва унинг тузилмалари раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ўтказди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги