Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Корея Республикасининг Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2017-10-18 | Жамият
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Адлия вазирлигида адлия вазири ўринбосари А.Ташкуловнинг Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида адлия вазири ўринбосари томонидан Корея Республикаси Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири эканлиги ҳамда мазкур мамлакат билан дўстона алоқалар изчиллик билан мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Элчи ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Адлия вазирлиги фаолиятининг бир қатор йўналишлари, хусусан нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини таъминлаш соҳасидаги ишлар билан таништирилди
Ўз навбатида Элчи Квон Ён У томонидан, ташкил этилган учрашув ва берилган маълумотлар юзасидан миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида аниқ тушунчага эга эканлиги қайд этилди. Шунингдек, Элчи келгусида икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги, шу жумладан ҳуқуқ соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшишини айтиб ўтди.
Адлия вазири ўринбосари томонидан давлатимиз Раҳбарининг фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташаббуслари алоҳида қайд этилиб, Адлия вазирлигининг ваколатига кирувчи соҳаларда, шу жумладан Корея Республикасининг манфаатдор вазирлик ва идоралари билан тегишли келишувларни тузиш йўли билан ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлиги билдирилди.
Шунингдек, томонлар очиқлик ва ҳайрихоҳлик шароитида бир қатор масалалар бўйича фикрлар билан алмашишди
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги