Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегацияси Теҳронга келди
2017-10-17 | Сиёсат
2017 йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига келди.
Мамлакатимиз делегациясини Теҳрон аэропортида Эрон ташқи ишлар вазири Иброҳим Раҳимпур кутиб олди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президенти Сурен Саттарий томонидан қабул қилинади ҳамда Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ва бошқа давлат ва тижорат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади, шунингдек, Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги