Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кафолатланган меҳнат ҳуқуқи

2017-10-17 | Жамият

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги XXII сессиясида Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва тадбирлар мажмуи тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳар бир шахснинг эркин иш танлаш, меҳнат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Бу йўналишдаги ижтимоий ҳуқуқлар умумэътироф этилган халқаро ҳужжатларга мос бўлиб, мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш масалалари алоҳида белгилаб қўйилгани ҳам бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарори билан Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси тузилди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ташкил этилган мазкур комиссия юртимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаритилаётганининг ёрқин ифодаси бўлди. 

Мазкур қарор билан вилоятда тузилган ҳудудий комиссия фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини жойларда кенг тарғиб қилади. Соҳага доир қонун ҳужжатларини амалга ошириш юзасидан жойларда учрайдиган муаммо ва камчиликларни ўрганади. Қоидабузарликлар учун мутасадди идораларга белгиланган таъсир чораларини қўллаш юзасидан таклифлар киритади. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларни бажариш бўйича маҳаллий давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборотни халқ депутатлари вилоят Кенгаши муҳокамасига киритиб боради. Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар ва олиб борилаётган ишлар бўйича ахборотни Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясига тақдим этади. Бу Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси бўлган мамлакатимизда ушбу ташкилотнинг ратификация қилинган 14 конвенцияси, жумладан, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик тўғрисидаги конвенцияга қатъий амал қилишда муҳим омил бўлади. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, барча кўринишдаги мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик масалаларига оид Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар бажарилиши устидан кучли жамоатчилик назорати ўрнатиш самарадорлигини тубдан оширади. Фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари устуворлигини таъминлайди. 

Сессияда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бошқа қатор масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться