Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Элни ардоқлаганнинг ўзи ҳам ардоқли бўлади

2017-10-17 | Жамият

Шундай инсонлар бўладики, улар қачон ва қандай замонда яшамасин, ватанпарварлиги, фидойилиги, эл-юрт фаровонлиги йўлида амалга оширган эзгу ишлари билан нафақат замондошлари хотирасида яшайди, балки кейинги авлодлар қалбида ҳам мангу қолади. Машҳур давлат арбоби ва таниқли ёзувчи Шароф Рашидов халқимизнинг ана шундай ардоқли фарзандларидан бири эди.

Президентимизнинг жорий йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилояти мусиқали драма театрида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бу алоҳида таъкидланди. 

Вилоят ҳокимлиги вакиллари, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти, турли давлат ташкилотлари мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этган тадбирда Шароф Рашидов ҳар қанча мураккаб шароит бўлмасин, юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида фидокорона хизмат қилгани қайд этилди. 

Ўтган асрнинг 60-80-йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган йирик бунёдкорлик лойиҳалари бевосита Шароф Рашидов номи билан боғлиқ. Буни Бухоро вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. У кишининг бевосита раҳбарлигида вилоят ҳудудидаги кўплаб ерости қазилма бойликлари аниқланган. Нефть ва газ конлари ўзлаштирилиб, соҳа инфраструктураси мустаҳкамланган. Бухоро давлат университети, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги муҳандислик-технология) институтининг илмий салоҳиятини ошириш, мутахассис-кадрлар сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шароф Рашидовнинг саъй-ҳаракати билан 1962 йилда Амударёдан сув оладиган вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали бунёд этилди. Ундаги кучли насос станциялари орқали сув икки босқичда 110-120 метргача баландликда кўтарилиб узатилмоқда. Вилоят экин майдонлари сув таъминотининг 98 фоиздан зиёди ҳозиргача ушбу машина канали ҳиссасига тўғри келади. 

Тадбир иштирокчилари орасида Шароф Рашидов раҳбарлик қилган даврда турли соҳаларда меҳнат қилган фахрийлар ҳам бор эди. Ромитан туманида яшовчи 87 ёшли Истам ота Турсунов шулардан бири. 

– Мен 30 йилдан зиёд пахтачилик бригадаси бошлиғи бўлиб ишладим, – дейди Истам ота. – Шароф Рашидов туманимизга келганида икки марта бизнинг даламизда ҳам бўлган. У киши ғоят оддийлиги ва самимийлиги билан ажралиб турарди. Фақат дала ишларию камчиликлар билан қизиқиб қолмай, оиламиз, фарзандларимиз, умуман, турмушимиз ҳақида ҳам сўрарди, суриштирарди. Ҳозиргача уйимнинг тўрида Шароф отанинг суратлари осиғлиқ туради. Набираю эвараларга бу инсон ҳақида фахрланиб гапириб бераман. 

Бухоро шаҳридаги "Ширбудин” тўйхонасида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб хотира оши берилди. 

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

 

Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться