Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чеченистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонда

2017-10-17 | Сиёсат

Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 16 октябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Рамзан Қодиров Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонга мажмуа таркибидаги Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Тилла Шайх ва Намозгоҳ масжидлари каби тарихий обидалар, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ҳудудда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди. 

Чеченистон раҳбари Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон Мусҳафини кўрди. 

Меҳмон Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси бўлиб ишлаган, машҳур исломшунос олим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди. 

Делегация аъзолари "Artel Engeneеring" масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди. “Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишди. 

Шунингдек, меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться