Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбeкистон Прeзидeнти Қирғизистоннинг сайланган Прeзидeнтини табриклади

2017-10-17 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни олий давлат лавозими – Қирғизистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади.

“Сизнинг ғалабангиз – Қирғизистоннинг биродар халқи мамлакатингиздаги чуқур тизимли ислоҳотлар ва ўзгаришларни давом эттиришга, аҳоли фаровонлигини янада оширишга, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатнинг обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган режа ва дастурларингизни кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир”, – дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида. 

Ўзбекистон томони ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиши ва халқларимиз манфаати учун кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш учун барча зарур чоралар кўришга тайёр эканлиги таъкидланди. 

“Ишончим комилки, сўнгги йил давомида эришилган ижобий сиёсий мулоқотнинг юксак даражаси ва томонларнинг мавжуд масалаларни ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тарафдорлиги янада ривожланади”, – дейилади мактубда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат лавозимида ютуқлар, Қирғизистон халқига эса тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.

Манба: ЎзА

Поделиться