Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Эронга расмий ташрифига доир
2017-10-16 | Сиёсат
2017 йил 16-18 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф буюради.
Ташриф дастуридан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Саттарий, ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб боради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги