Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва ЕИБ ўртасида битим имзоланди

2017-10-16 | Сиёсат

2017 йилнинг 13 октябрь куни Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳининг Бошқарувчилар кенгаши йиллик мажлисида Ўзбекистон делегацияси иштироки доирасида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки (ЕИБ) ўртасида мамлакатимиз ҳудудида мазкур банк фаолияти тўғрисидаги битим имзоланди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва ЕИБ вице-президенти Вазил Ҳудак томонидан имзоланди.

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, мазкур битим ЕИБнинг Ўзбекистонда фаолият юритиш тартибини аниқлайди ҳамда мамлакатимиз ҳудудида банкка ва банк томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларга тақдим этиладиган кафолат, имтиёзлар, иммунитет, солиқ афзалликлари ва режимини назарда тутади.

Мазкур битимнинг имзоланиши Ўзбекистонда йирик ижтимоий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ЕИБнинг молиявий воситаларидан фойдаланиш имконини беради.

“Европа Иттифоқининг Ўзбекистонда янада фаол бўлиши ва биз кейинги пайтда гувоҳи бўлаётган жуда катта ижобий ўзгаришларни Европа Иттифоқи диққат билан кузатаётганини барча ҳис қилиши биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга, - деди ЕИБ вице-президенти битимни имзолангандан сўнг. - Мамлакатингиздаги ўзгаришлар Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятга эга эканлиги ва Евроосиё ҳудудида жуда муҳим роль ўйнаётганини ва ўйнашини кўрсатади. Шу боис биз учун бу жуда яхши кун”.

ЕИБ–Европа давлатлари ва ҳамкор давлатларда ривожланишни молиялаштириш учун 1958 йилда яратилган Европа Иттифоқининг халқаро молия-кредит муассасаси бўлиб, унинг устав капитали 243 миллиард еврони ташкил этади.

 

Мазкур битимни имзолаш тўғрисидаги келишувга аввалроқ 2017 йил 17 июль куни Брусселда бўлиб ўтган «Европа Иттифоқи - Ўзбекистон» кенгашининг мажлисидан сўнг эришилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться