Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хивага поезд боради

2017-10-14 | Сиёсат

Президентимиз жорий йил 27 январь куни Хоразмга ташрифи чоғида вилоятнинг туризм салоҳиятини ошириш, бунинг учун Хива шаҳрига темир йўл олиб келиш ва электр поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Шунга мувофиқ ўтган қисқа вақтда улкан улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда Урганч ва Хива ўртасида 33 километр темир йўл ётқизиш, Хива шаҳрида замонавий вокзал ва зарур инфратузилма объектлари барпо этиш жадал давом этмоқда. Бу борадаги манзилли дастур асосида транспорт, меҳмонхона, почта, банк, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар ташкил этиш режалаштирилган. 

Президентимиз Хива шаҳридаги вокзалда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар билан танишди. 

Хоразмнинг туризм соҳасидаги имкониятларини тўлиқ ишга солиш, сайёҳлар учун барча шароитни яратиш, меҳмонхоналар ва кўнгилочар масканларни қуришга соҳанинг тажрибали вакилларини жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Ичан-қалъа атрофини ободонлаштириш, истироҳат боғи барпо этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. 

Анвар Самадов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться