Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Инновация фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

2017-10-13 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида парламентда қабул қилинаётган ҳар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партиялар электорати, турли табақа ва гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан атрофлича муҳокама қилиниши, фракциялар ушбу масалаларда принципиал позициясини намоён этиши зарурлиги юзасидан вазифалар белгиланган эди. 

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Фан ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида «Инновация фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб давра суҳбати ўтказди. 

Университет ректори С.Турабжонов, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов ва бошқалар мамлакатимизнинг янада тараққий этиши, иқтисодиёти ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллашида инновациялар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Юртимизда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ҳамда мамлакатни демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Айни пайтда давлатимиз қудратини оширишга, халқимиз фаровонлигини яхшилашга хизмат қилувчи инновацион технология ва ишланмаларнинг ҳаётга самарали тадбиқ этилиши, уларнинг муаллифлари ва буюртмачиларига оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. 

Мазкур тадбирда ҳам инновацион фаолиятни янада жадаллаштириш йўлидаги муаммолар ва уларнинг ечимини аниқлаш, миллий инновация тизимининг шаклланиш жараёнини таҳлил қилиш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, жумладан, «Инновация фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди. 

Қонун лойиҳасида инновациялар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича органлар ҳамда уларнинг ваколатлари, илмий ва инновациявий фаолият субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари баён этилмоқда. 

Бундан ташқари, лойиҳанинг алоҳида боби инновациялар ва инновация фаолиятининг молиялаштирилиши жараёнига бағишлангани ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётида янги жараён ҳисобланган венчур жамғармалар ҳақидаги тушунча ва жараённинг баён қилинаётгани эътиборга моликдир. 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи аъзоларининг қайд этишича, янги қонуннинг қабул қилиниши инновациялар ва инновация фаолияти соҳасида ҳуқуқий майдонни шакллантириш имконини беради. 

Тадбирда амалиётчилар, мутахассислар, олимлар ҳамда талабалар қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир таклифларини билдирди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться