Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
IBM делегацияси вазирликка ташриф буюрди
2017-10-12 | Технологиялар
11 октябрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида IBM компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда рақамли технологияларга ўтиш, иқтисодий соҳалар, шунингдек таълим, тиббиёт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларга IBMнинг инновацион ечимларини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18-20 сентябрь кунлари АҚШ га уюштирган давлат ташрифи мобайнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси давлат раҳбари топшириғи билан Нюь-Йорк шаҳрида жойлашган IBM Watson марказида бўлиб, компания фаолиятининг йўналишлари билан яқиндан танишди. Унга кўра давлат бошқаруви, ижтимоий соҳаларда, иқтисодиётда рақамли технологияларни Ўзбекистонда татбиқ қилишда ҳамкорлик қилишга мўлжалланган англашув меморандуми имзоланди.
Вазирликда ўтказилган учрашувда IBM вакиллари томонидан «сунъий онг» соҳасидаги ишланмалар ҳам тақдим қилинди. Муҳокамалар якунлари бўйича истиқболда лойиҳаларни амалга ошириш келишиб олинди.
IBM-аппарат ва дастурий таъминот воситалари, шунингдек ИТ-ечимлар ишлаб чиқариш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи жаҳоннинг йирик компанияси бўлиб, унинг 2016 йилдаги даромади 79,9 млрд. долларни ташкил қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги