Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дорис София Ак Броди: Сайловчилар овоз беришда фаол қатнашмоқда
2015-03-29 | Жамият
– Ўзбекистонда Президент сайлови миллий қонунчилик доирасида ва жаҳон андозаларига мос равишда очиқ-ошкора ўтмоқда.
Дорис София Ак Броди, Малайзия Сенати президенти ўринбосари:
– Ўзбекистонда Президент сайлови миллий қонунчилик доирасида ва жаҳон андозаларига мос равишда очиқ-ошкора ўтмоқда. Сайловчилар эрта тонгдан овоз бера бошлади. Бунга мен Тошкентдаги 160-сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатиш асносида амин бўлдим.
Участкаларда сайловчиларни рўйхатга олиш тартибли ташкиллаштирилгани эътиборимни тортди. Ногиронлар, сайловга келолмайдиган кишилар учун уларнинг хонадонларида овоз бериш ташкил этилгани ҳам диққатга сазовор. Бу инсонпарварликнинг амалдаги ифодаси бўлиши билан бирга, ҳар бир фуқаронинг сайлаш ҳуқуқини таъминлашга қаратилаётган эътибор намунасидир.
Сайлов участкаларида сиёсий партияларнинг вакиллари ва кузатувчилар, журналистлар учун барча шарт-шароит яратилгани, тиббий хизмат, оналар ва болалар хоналарининг ташкил этилгани эътиборга молик. Сайловга бундай пухта тайёргарлик кўрилгани, ҳар қандай ҳолат ҳисобга олингани фуқаролар учун кенг қулайлик яратмоқда.
Манба: ЎзА