Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корейс маданияти намойиши

2017-10-10 | Маданият

Андижонда “Korean Festival–2017” фестивали тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ҳамда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз мамлакатимизда яшаётганининг 80 йиллиги муносабати билан ўзбек ва корейс маданияти кунлари доирасида Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар иштирок этди. 

Фестиваль тадбирлари вилоят қўғирчоқ театрида “Ўзбекистон – Жанубий Корея дўстлиги” мавзусидаги расмлар кўргазмаси билан бошланди. Унда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгараклари аъзоларининг корейс ва ўзбек миллатининг ўзига хос қадриятлари, анъана ва урф-одатлари, икки халқ турмуш тарзини ифодаловчи асарлари намойиш этилди. Меҳмонлар эътирофига сазовор бўлган энг яхши расмлар муаллифлари Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

– Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари ўзаро юксак ишончга асосланган, – дейди Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У. – Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида Андижонда автомобилсозлик бўйича бошлаган ҳамкорлигимиз йилдан-йилга мустаҳкамланиб, изчил кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда икки давлат ишбилармонлари ҳамкорлигида кўплаб корхоналар самарали фаолият юритмоқда. Ишонаманки, бизнинг дўстона муносабатларимиз бундан буён ҳам шу руҳда давом этади. 

Фестиваль доирасида Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида андижонлик ва Жанубий кореялик санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Айниқса, “Last For One B Bou” гуруҳи, “Koryo” ансамбли санъаторлари томонидан ижро этилган милий ва замонавий куй-қўшиқ ва рақслар барчага хушкайфият улашди. 

Корейс киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Етти камерадаги мўъжиза” фильми иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

– Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган оқилона сиёсат туфайли Ўзбекистонимизда барча миллат вакилари, хусусан, корейслар ҳам эмин-эркин яшаб, Ватан тараққиёти йўлида сидқидилдан меҳнат қилмоқда, – дейди Андижон вилояти корейс миллий маданий маркази раиси Вячеслав Ким. – Бундай тадбирлар ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Фестиваль доирасида “Қирол тикувчиси”, “Ҳамиша” номли корейс фильмлари намойиш этилди.

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться