Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Очиқ мулоқотлар самара бермоқда

2017-10-10 | Жамият

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда чегарадош маҳаллаларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда соҳага доир муаммоли масалаларни тезкорлик билан жойида бартараф этиш, аҳолининг божхона соҳасини такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш ва уларни амалиётга жорий қилиш каби масалалар муҳокама этилди. 

Очиқ мулоқотда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши экани таъкидланди. 

Йиғилишда божхона соҳасида қабул қилинган ёки тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2017 йил 10 сентябрдан бошлаб мамлакатимизга импорт қилинаётган айрим товар турларига белгиланган импорт божхона божи ва акциз солиғи ставкаларига киритилган ўзгартиришлар муҳокамалар марказида бўлди. 

Тадбирда иштирокчилар мамлакатимизга импорт қилинаётган товарлар учун турли вазирлик ва идоралардан олинадиган рухсатнома тусидаги ҳужжатларни бериш муддатларини қайта кўриб чиқиш, божхона органлари фаолиятига жорий қилинган ахборот тизимлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва масофадан туриб кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга доир таклифларни билдирди. 

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться