Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муносиб меҳнат–фаровон ҳаёт

2017-10-10 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида "Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асоси" мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси вакиллари иштирок этди. 

Анжуманда мамлакатимизда меҳнат соҳасида таъсирчан давлат ва жамоатчилик назорати амалга оширилаётгани, муносиб меҳнат тамойилларини яратишда давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида конструктив ижтимоий мулоқотнинг йўлга қўйилгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишувнинг амал қилаётгани бу йўналишдаги самарадорликни янада оширмоқда. 

– Халқаро меҳнат ташкилоти илгари сураётган муносиб меҳнат концепциясида бандлик ва даромад олиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлаш талаблари қўйилган, – дейди Касаба уюшмалари федерацияси вакилли Маҳмуджон Исаев. –Юртимизда меҳнат миграциясини тартибга солиш, бандликка кўмаклашувчи нодавлат ташкилотларини ташкил этиш, меҳнатни муҳофаза қилиш кўламини кенгайтириш ва бу борадаги жавобгарликни оширишга қаратилган чора-тадбирлар туфайли ушбу вазифаларнинг барчаси ижобий ҳал этилмоқда. 

Анжуманда Ўзбекистонда меҳнат муносабатларида инсонларнинг жинси, ирқи, тили, эътиқоди ва бошқа белгилари бўйича камситишлар, болалар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда халқаро меҳнат муносабатлари бўйича тизимли чора-тадбирлар ҳақида хорижлик экспертларнинг ҳам фикрлари тингланди. 

– Ўзбекистонда халқаро меҳнат ташкилоти илгари сураётган муносиб меҳнат шароити яратиш бўйича эришилаётган натижалар самарали, – дейди Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси Умумевропа касаба уюшмалари минтақавий кенгашининг ижрочи котиби Антон Леппик. – Анжуман аввалида юртингизнинг қатор ҳудудларида бўлиб, ишчиларга яратилган шароитлар билан танишдик. Ишлаб чиқариш корхоналари, заводлар ва таълим муассасаларида ишчилар, ўқитувчилар билан суҳбатлашдик. 

Мамлакатимизда ишчи кучига бўлган эҳтиёжни рағбатлантириш, барқарор иш ўринлари яратиш, ижтимоий ҳимоя тизимларини кенгайтириш бўйича тизимли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий томорқа хўжаликларида чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2017-2020 йиллар учун муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастури изчиллик билан амалга оширилмоқда. 

Анжуманда Ҳаракатлар стратегияси доирасида меҳнат ва ижтимоий муносабатлар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, меҳнат соҳасининг истиқболдаги масалалари, ходимларнинг алоҳида тоифалари учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться