Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона вилоятида профилактика инспекторлари қасамёд қабул қилди

2017-10-10 | Жамият

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги санъат саройи хиёбонида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда осойишталикни таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялаш учун тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда ички ишлар идоралари фаолияти муҳим ўрин тутади. Айниқса, ушбу тизимни халққа янада яқинлаштириш мақсадида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётир. 

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлар айнан профилактика инспекторларидан бошланганида ҳам чуқур маъно бор. Зеро, жиноятчини жазолашдан кўра, бундай ҳолатнинг олдини олган ҳар жиҳатдан фойдалидир. Шу маънода, аввало, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунга ҳурмат туйғусини юксалтириш, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кўникмасини шакллантириш профилактика инспектори зиммасига алоҳида вазифа юклайди.

Фарғона вилоятида 650 дан ортиқ профилактика инспектори фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан ҳудудда осойишталикни таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда ҳар ҳафта пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилингани ички ишлар идоралари ходимлари зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Жойларда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, маҳалла билан ҳамкорликда ишлаш бу борада ўзининг амалий самараларини бермоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан профилактика инспекторларига хизмат уйлари берилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этган тадбирда 120 нафар профилактика инспекторига замонавий хизмат уйи ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашина калити тантанали равишда топширилди. 

Тадбирда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, маҳаллаларда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда профилактика инспекторлари алоҳида ўрин тутиши таъкидланди. 

Уй ва енгил автомашина калитини олган осойишталик посбонлари сафида Фарғона шаҳрининг Ибрат маҳалласи профилактика инспектори, лейтенант Бобуржон Ғойибназаров ҳам бор. 

– Давлатимиз томонидан профилактика инспекторларига кўрсатилаётган алоҳида эътибордан хурсандмиз, – дейди Б.Ғойибназаров. – Мана, хизмат ҳудудининг ўзидан барча қулайликларга эга хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосидаги машиналар берилмоқда. Бу зиммамиздаги масъулиятни ўн чандон оширади. Ҳудудимиздаги аҳоли билан бир оила вакилларидек ҳамжиҳатликда ишлаб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишимиз талаб этилади. Бугун ушбу вазифаларни сидқидилдан бажаришга қасамёд қилдик. Халқимиз ва Президентимиз ишончини оқлаш йўлида бор билим ва салоҳиятимизни ишга соламиз. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Бош вазир ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева, ички ишлар вазири П.Бобожонов иштирок этди.

 

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться