Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик

2015-03-29 | Жамият

Қарши. Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юксак савияда ўтмоқда.

Вилоятда ташкил этилган 867 сайлов участкасида сайловчилар учун барча шароит яратилган. Она ва бола, тиббиёт хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Вилоят бўйича рўйхатга олинган 1 миллион 903 мингдан зиёд сайловчининг 4 минг 55 нафари биринчи марта овоз бераётган ёшлардир.

Қамаши туманидаги 788-Сарбозор сайлов участкасида овоз беришни Ўзбекистон Қаҳрамони, "Бозор ўғли Абди" фермер хўжалиги раиси Абдимурод Бозоров бошлаб берди.

–Мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор аҳоли фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда, – дейди А.Бозоров. – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муҳим сиёсий воқеа бўлиб, унинг натижалари Ватанимиз ва халқимиз тақдирига бевосита дахлдордир. Сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларида номзодларнинг сайловолди дастури билан тўлиқ танишиб чиқдим. Юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердим.

Сайлов участкаларида овоз беришга келолмайдиган сайловчиларга қулайлик яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яккабоғ туманидаги 683-участка сайлов комиссияси аъзолари "Саховат" уйида яшаётган кексалар ва ногиронларнинг овоз беришини ташкил этиш учун сайлов қутилари билан бу ерга келди.

– Мамлакатимизда биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари учун барча шароит яратилган, – дейди 82 ёшли Ғани бобо Умаров. – Ўз конституциявий ҳуқуқимизни ифода этишимиз учун сайлов қутиси шу ерга олиб келиниши ҳам давлатимиз сиёсатининг инсонпарварлигидан далолат беради.

Манба: ЎзА

Поделиться