Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда суғурталаш ва қайта суғурталаш масалаларига бағишланган Х Тошкент халқаро форуми иш бошлади

2017-10-06 | Жамият

“Saipro” ахборот-рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Буюк Британия, Чехия, Россия ва Беларусь давлатларининг вазирлик ва идоралари, суғурта, лизинг, аудит ва сармоя компаниялари, рейтинг агентликлари вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев, молия вазири ўринбосари А.Каримов ва бошқалар суғурта бозори юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий-иқтисодий барқарорликка хизмат қилишини таъкидлади. 

Мамлакатимизда суғурта бозорини ривожлантириш, суғурта ташкилотларининг самарали фаолият юритиши учун ҳуқуқий, ташкилий-техник шароитлар яратиш, аҳоли ва мижозлар учун қулай жой ва ҳудудларда суғурта хизматлари шохобчаларини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2007 йил 10 апрелдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Бунинг самарасида йил сайин маҳаллий компаниялар сони ортмоқда ва бу суғурта бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатининг ошишига хизмат қилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда умумий суғурталаш ва ҳаётни суғурта қилиш соҳалари бўйича 27 суғурта компанияси рўйхатдан ўтган. Бугунги кунда вилоятларда ўн мингга яқин мутахассис турли суғурта хизматларини таклиф этмоқда. 

Халқаро форумда турли давлатларнинг суғурта ва қайта суғурта қилиш компаниялари вакиллари, суғурта бозорининг етук мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этмоқда. Мамлакатимиз ва хорижлик мутахассислар соҳадаги янгиликлар, тармоқни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимиз иқтисодиётини сармоялашда суғурта бозорининг аҳамиятини кучайтириш масалалари бўйича тажриба ва фикр алмашади, ҳаётни суғурталаш бозорини ривожлантириш, мамлакатимиздаги молия, тадбиркорлик ва банк фаолиятига оид таваккалчиликлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқда. 

Форум иштирокчилари, шунингдек, юртимиз суғурта бозори салоҳияти, кенг инвестициявий имкониятлари билан танишиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконига эга бўлади. 

– Ҳар йили уюшмамиз суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича Тошкент халқаро форумида иштирок этади, – дейди Беларусь суғуртачилар уюшмаси мутахассиси Н.Шагун. – Ўзбекистонда суғурта компаниялари сафи тобора кенгайиб, улар томонидан тақдим этилаётган хизматлар сифати яхшиланмоқда. Суғурта фаолиятининг янги йўналишлари пайдо бўлмоқда. Ўзбекистон компаниялари жорий этаётган интерфаол суғурта хизматлари катта қизиқиш уйғотмоқда, бу суғурта полисларини харид қилишда аҳолига янги қулайликлар яратади. 

Форум юртимиз ва хориж суғурта бозори иштирокчилари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимиз суғурта фаолиятида янги йўналишларни очишга хизмат қилади.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться