Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари ўқув машқи: энг мақбул ҳаракат усуллари режалаштирилди
2017-10-06 | Жамият
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг “Фориш” тоғ-дала ўқув майдонида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари қўшинлари бўлинмаларининг махсус тактик-ўқув машқлари давом этмоқда.
Икки давлат тоғ ўқчи бўлинмалари командирлари кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни адо этиш учун белгиланган ҳудудни ўрганиш, энг мақбул тактик ҳаракат усулларини режалаштириш, қарор қабул қилиш, қурол-яроғ ва ҳарбий техника воситаларини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон томонидан майор Муҳаммад Холдоров, Россия томонидан капитан Нурали Шахманов командирлигида ноқонуний қуролланган кучлар жойлашган ҳудудда разведка ишларини олиб бориш, уларнинг моддий таъминот, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларига шикаст етказиш ва йўқ қилиш, гаровга олинганларни озод қилиш ҳамда шартли бузғунчи кучларни батамом яксон қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Манба: ЎзА